Жанубий Корея президенти Но Му Хун бугун Японияга келди.

Сафардан асосий мақсад – Шимолий Корея хусусида юзага келган кескин вазиятни юмшатиш борасида Япония расмийлари билан музокаралар олиб боришдан иборат. Токиога ташрифи давомида Жанубий Корея президенти Япония Бош вазири Юнихиро Коизуми билан ҳам учрашади.