Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати бўйича мутасадди Хавиер Солана бугун Белградга келди.

Ташрифдан асосий мақсад ҳукумат расмийлари билан Болқон давлатлари интеграцияси масаласини муҳокама қилишдан иборат.
Хавиер Солана Европа Иттифоқи ва Болқон давлатлари лидерлари шу ойда Юнонистонда учрашган пайтда Косова албанлари ва Сербия расмийлари Косова борасида музокаралар бошлаши мумкинлигини таъкидлади. Солана, Европа Иттифоқи Салоники саммитида ёки ундан кейин Приштина ва Белград ўртасида музокаралар бўлиб ўтишига умид билдирди.