Италия шимолида бугун Молдова, Россия ва Германия сайёҳларини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради.

Натижада камида 6 одам, шу жумладан 2 ёш бола нобуд бўлди. 57 киши тан жароҳатлари олди ва шифохонага етказилди. Беш кишининг аҳволи оғир.
Автобус Германиянинг Дортмунд шаҳридан Италиянинг Венеция шаҳрига кетаётган бўлган. У туннелга кираётган дамда деворга урилган. Бошқа автомашиналар билан тўқнашмаган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.