Бугун Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов совет даврида ишлаб чиқарилган ракеталарни қўлга киритиш учун халқаро механизм яратишга чақирди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Мудофаа вазирларининг эртага бошланадиган учрашувига қатнашиш учун Қозоғистон пойтахти Остонага борган Иванов, совет давридаги ракеталар чечен қуролли гуруҳлари ва халқаро террорчилар томонидан қўлланаëтганини билдирди.