Бугун Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харози ядровий, кимëвий ëки биологик қуролларни қўллаш Ислом динида таъқиқланганини қайд этди.

Аммо Харози Эроннинг атом энергия дастури борасида Теҳронга босим қилиш тескари натижаланади, деб баëн қилди. У яна ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олиш шартномасини имзолаган давлатларни ўз мажбуриятларига риоя қилмаëтганликда айблади.

Бугун парламентда чиқиш қилган Харози, “Эрон ядровий қуроллар яратиш дастурига эга эмас ва мамлактдаги ядровий иншоотлардан фақат энергия соҳаси учун фойдаланилмоқда”, - деди.