Бугун Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати ФСБ Хизбу-т-таҳрир ташкилотини Россия худудларида ўз ғояларини қарор топтиришга уринганликда айблади.

ФСБ айбномасида Хизбу-т-таҳрир олдинига Марказий Осиё давлатларида ўрнашиб олиб, кейинчалик Россия Федерациясининг мусулмонлар истиқомат қиладиган худудларига тарғибот ҳуружини режалагани қайд этилади. Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати матбуот вакили Сергей Игнатченконинг айтишича, Хизбу-т-тахрир ҳаракати аъзолари бўлгани гумон этилаётган 121 шахс Россия худудларида қўлга олинган.