Бугун Германия Мудофаа вазири Петер Штрук шанба куни Кобулда содир этилган ҳужумда “Ал-Қайда” террор тармоғининг қўли бор, деб таъкидлади.

Мазкур ҳужум оқибатида халқаро тинчлик ўрнатувчи кучлар сафида хизмат қилган германиялик тўрт нафар аскар ҳалок бўлди ва 31 аскар яраланди.
Штрук “Ал-Қайда” гуруҳи, собиқ Толибон режимининг қолдиқлари ва Гулбиддин Хикматиëр бошчилигидаги Хизби Исломий партиясини шанба кунги ҳужумни уюштирганликда айблади.
Германия Мудофаа вазирига кўра, бу уч гуруҳ халқаро кучларни Афғонистондан чиқишга мажбур этишга уринмоқда.