Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотига аъзо 10 давлат Ташқи ишлар вазирлари Афғонистонни қайта қуриш режасини қабул қилдилар.

Бугун Қирғизистон президенти Асқар Ақаев мазкур ташкилотнинг Бишкек учрашувидан кейин, Афғонистонни қайта қуриш ҳақидаги беш йиллик режа тасдиқланганини эълон қилди. Аммо у ушбу режа учун ажратиладиган моливий маблағ тўғрисида маълумот бермади.
Ақаевнинг қайд этишича, қайта қуриш пакетида Афғонистоннинг моариф, соғлиқни сақлаш ва транспорт тизимларига ëрдам бериш назарда тутилади.