Бугун Қозоғистон Бош вазири Имонғали Тасмағамбетов ўзининг ва унинг етакчилигидаги ҳукумат истеъфосини президент Нурсултон Назарбоев қабул қилганини билдирди.

Унинг ўрнига ким Бош вазир бўлиши ҳозирча аниқ эмас.
Ўтган ойда Тасмағамбетов ерни хусусийлаштириш лойиҳаси ҳақида келишмовчиликлар чиққани юзасидан ўзига ишонч овози берилишини сўраган эди. У депутатларни овоз натижасини соҳталаштирганликда айблади.
- Ўтган ойда берилган ишонч овозлар натижаси айрим депутатлар томонидан соҳталаштиргани туфайли, истеъфо бердим. Президентимиздан мени Бош вазир вазифасидан 19 майда озод қилишни сўрадим, - деди Тасмағамбетов.
Кеча мамлакат Конституциявий Кенгаши ерни хусусийлаштириш лойиҳасининг қонунийлигини тасдиқлагани туфайли, Қозоғистонда ерни хусусийлаштириш имконияти пайдо бўлди.