Бугун Қозоғистон парламенти аъзолари Даниал Ахметовни янги Бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги таклифни кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватладилар.

Ахметовнинг номзодини Бош вазир лавозимига президент Нурсултон Назарбоев тавсия этди.
Ер ислоҳотлари масаласида парламент билан келиша олмаган Имонғали Тасмағамбетов икки кун олдин Қозоғистон Бош вазири лавозимидан истеъфога чиққан. Узоқ вақтдан бери президент Назарбоев тарафдори бўлиб келган Ахметов шу пайтгача Павлодар вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.