Бугун Брюссел шаҳридаги йиғилишда Европа Иттифоқи Конституцияси лойиҳаси қабул қилинди.

Форум президенти Валерий Жискар д’Эстаин мазкур Конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш учун 16 ой вақт кетганини ва энди бу хужжат 20 – 21 июн кунлари Юнонистонда бўладиган Европа Иттифоқи саммитига тақдим этилишини билдирди. “Мен, биргаликдаги меҳнатимиз маҳсули бўлган, яъни Европа Конституциясининг асосини ташкил этувчи мазкур хужжатни Тисалоникида сизнинг номингиздан Европа Кенгашига тақдим этаман”, деди Форум президенти Валерий Жискар д’Эстаин.