Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов бугун Осиё бўйлаб сафарини бошламоқда.

Сафар давомида у Покистон, Ҳиндистон ва Камбоджага ташриф буюради.
Покистонда Ивановнинг президент Первез Мушарраф ва Бош вазир Мир Зафарулло Хон билан учрашиши ва терроризмга қарши кураш, Покистон ва қўшни Афғонистонда наркотиклар муаммосини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Душанба куни Игор Иванов Деҳлига боради ва Россия ҳамда Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва ҳарбий алоқаларни муҳокама қилади.
Камбоджада эса Россия расмийси АСЕАН - Жанубий-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси учрашувида қатнашади. АҚШ, Хитой, Япония ва Жанубий Корея расмийлари билан Иванов Шимолий Корея масаласи юзасидан сўзлашувлар олиб боради.