Хорватия Бош вазири Ивица Рачан истеъфодаги генерал Анте Готовинани Хаагадаги халқаро трибуналга топширилишга чақирди.

Бундан икки йил олдин Халқаро трибунал Готовинани собиқ Югославиядаги уруш давомида сербларга нисбатан жиноятларни содир этганликда айблаган ва унинг халқаро қидирувини эълон қилган эди.
Бир неча кун муқаддам Готовина Хаага суди терговчилари билан учрашишга розилигини билдирган.