Ироқ пойтахти Бағдодда қамоқдан қочишга уринган дамда бир ироқлик АҚШ ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилди.

Бир неча киши яраланди.
АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишларича, Ироқ шимолида уруш пайтида қўлга туширилган 74 нафар ироқлик қамалган ва ҳозирда уларнинг Ал-Қоида ташкилотига алоқадорлиги аниқланмоқда.
АҚШ ҳарбийлари нима сабабдан ироқликларнинг Ал-Қоидага алоқадорлигини тахмин қилаётгани ноаниқ.