Исроил, Фаластин ҳудудларидн ўз аскарларини олиб чиқишга таëргарлик кўрмоқда деб хабар беради Исроил ҳарбий радиоси.

Якшанбага ўтар кечаси, Фаластин муҳторияти ҳавфсизлик ҳизмати бошлиғи Муҳамад Даҳлон ва Исроил мудофаа вазирлиги мулозими Амос Гилад Ғазо минтақасидаги барқарорлик юзасидан тадбирларни келишиб олишган.
Фаластин тарафи тарқатган маълумотларига кўра, музокаралар чоғида, Ғазодаги ҳалқаро аеропортнинг қайта тикланиши ва қамоқдаги Фаластинликларнинг озод қилиниши масалалари ҳам кўрилган.