Россия ташқи ишлар вазири Игор Иванов бугун расмий ташриф билан Покистонга келди.

Бу Россия ташқи ишлар вазирининг сўнгги ўн йил ичида Покистонга қилаëтган биринчи сафаридир.
Игор Иванов мамлакат президенти Парвез Мушарраф билан учрашди.
Шунингдек Россия ташқи ишлар вазири Ҳукумат бошлиғи Зафарулло Жамолий ва Покистон ташқи ишлар вазири Ҳуршид Косурий билан ҳам сўзлашувлар олиб борди.
Терроризмга ва наркотиклар савдосига қарши кураш,Афғонистон ҳалқ ҳўжалигини қайта тиклаш, музокораларнинг асосий мавзуси бўлганлиги айтилмоқда.
Иванов Исломободдан кейин Ҳиндистонга йўл олади.