Тайванда бугун ўткир респиратор синдроми билан касалланган беш киши қайд қилинди.

Сўнгги кунларда бу касал оқибатида қурбон бўлганлар кузатилмаяпти.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари касаллик тарқалиши олди олинганини айтишмоқда.
Тайван ҳукумати мулозимлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий қилган чекловлар бекор қилинишига умид қилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунë аҳолисига Тайванга сафар қилмасликни тавсия қилганди.
Дунëда шу кунгача ўткир респиратор синдромидан 780 киши нобуд бўлди.Касалга чалинганларнинг умумий сони сакизмингга етди.