Эрон Атом энергияси бўйича халқаро агентлик нозирларини мамлакатдаги ядровий тузилмаларига киритиш таклифини рад этди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, ядровий қуролларни тарқатмаслик шартномасини имзолаган давлатлар ядровий технологиялардан тинчлик мақсадида фойдаланишда Теҳронга кўмаклашиш режасини ишлаб чиқишлари шарт. Шундан сўнггина Атом энергияси бўйича халқаро агентлик нозирлари Эронга киритилади.

Бугун Эрон ядровий дастури Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг Венада бўлаётган йиғилишида муҳокама этилмоқда.