Бугун Қозоғистоннинг янги Бош вазири Даниэл Аҳмедов мамлакатнинг иқтисодий соҳада қўлга киритган ютуқларини ошириб кўрсатмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Аҳмедовга кўра, ҳали Қозоғистонда барқарор ривожланишга эришилмаган. У қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар ўтказиш, камбағалчиликни камайтириш ва энергия ресурсларини ривожлантириш борасидаги олдинги ҳукумат ишларини давом эттириши ҳақида ваъда берди.