Бугун Кампучияда жануб-шарқий Осиë мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик учрашуви якунланди.

Учрашув қатнашчилари халқаро терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишдилар ва Бирма ҳукуматини муҳолифат раҳбари Ан Сан Су Чини озод қилишга чақирдилар.
Жануб-шарқий Осиë мамлакатлари уюшмаси Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек Шимолий Кореяни ўзининг ядровий қуроллар яратиш дастуридан воз кечишга даъват этдилар.