Полшалик 80 яшар мухандис Казимир Войциковскининг узоқ йиллик орзуси амалга ошди.

Войциковски университет имтихонларини муваффақиятли топшириб, ниҳоят магистр унвонига эга бўлди. Пўлат конструкциялар занглаши мавзусидаги диплом ишини кекса талаба 1969 йилда ўқишни бошлаган олийгоҳда ҳимоя қилди. Эндиликда 80 яшар Войциковски докторлик ишини бошлаш тараддудида.