Халқаро валюта жамғармаси беш йилга мўлжалланган дастур доирасида Покистонга 123 миллион доллар қарз бериш таклифини тасдиқлади.

Жамғарма томонидан ҳозиргача Покистонга берилган қарз 738 миллион долларни ташкил этди. Покистонга иқтисодий ёрдам кўрсатиш дастурида мамлакатга 1 миллиард 470 миллион доллар ҳажмида қарз берилиши режалаштирилган.