Бугун Бағдодда АҚШ ҳарбийларининг тез ёрдам машинаси гранатамётдан ўққа тутилгани оқибатида америкалик бир аскар ўлди ва икки аскар яраланди.

Айни пайтда, бугун ироқликлар 18 июн куни собиқ ироқлик аскарлар томонидан уюштирилган норозилик намойишида АҚШ қўшинлари отиб ўлдирган икки одамни дафн этиш маросимида қатнашдилар. Йиғилганлар қуроллардан ҳавога ўт узиб, “Америка Аллоҳнинг душмани”,-деб бақирдилар.
Шунингдек, бугун БМТ махсус вакили Сержио Виера де Мелло музокара олиб бориш учун шимолий Ироқдаги курдлар назоратида бўлган Арбил шаҳрига келди.