АҚШ расмийлари БМТ Хавфсизлик Кенгашига Шимолий Корея ядровий дастурини қораловчи хужжат лойиҳасини тақдим этдилар.

Ушбу ҳужжатда, Пхенян ядровий дастурини тўхтатиши ва халқаро кузатувчилар назоратидан ўтказиши шарт, дейилган.

Жорий йилнинг апрел ойида Оқ Уй расмийлари БМТ Хавфсизлик Кенгашига мана шундай ҳужжатни қабул қилишни таклиф этган эди. Бироқ, БМТ Хавфсизлик кенгаши Москва ва Пекин позициясини ҳисобга олиб, Шимолий Корея ядровий дастури юзасидан пайдо бўлган зиддиятни, музокаралар йўли билан бартараф этиш мумкин, деган қарорга келган эди.