Бугун Ироқнинг Фаллуджа шаҳрида АҚШ ҳарбийлари ҳужумга учрадилар.

Ройтерс ахборот агентлиги билдиришича, номаълум шахслар грантамётлардан АҚШ ҳарбийлари жойлашган бинони ўққа тутганлар. Хабарларга кўра, қурбонлар йўқ.
19 июн куни Бағдод ҳарбий госпиталига қилинган ҳужум натижасида америкалик бир ҳарбий ҳалок бўлди, икки аскар яраланди.
Шунингдек, 19 июн куни Ироқ пойтахтида аксиламерика намойиши бўлиб ўтди.