Нигериядаги нефт қувурида юз берган портлаш оқибатида энг камида 105 киши ҳалок бўлди.

Портлаш пайшанба куни мамлакат жанубий-шарқидаги олис ҳудудда содир бўлган, бу ҳақдаги маълумотлар эса кеча кечқурун маълум бўлди.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг нефт қувурига ноқонунинй жўмрак ўрнатиш ҳаракатлари портлашга сабаб бўлгани айтилмоқда.