Тожикистонда конститутцияга ўзгартириш юзасидан референдум бўлиб ўтди.

Тожикистон расмийлари соат ўнгача сайловчиларнинг 53 фоизи овоз бериб бўлганлигини таъкидлашди.
Референдум давомида, амалдаги конституцияга 50дан ортиқ ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилган.
Бу ўзгартиришлар, иқтидордаги президент Эмомали Раҳмоновга яна икки марта президентликка сайланиш ҳуқуқини беради. Президентлик муддати 2006 йилда тугаши ҳисобга олинса Раҳмонов 2020 йилгача амалда қолиши мумкин.
Конститутцияга киритилган ўзгартиришлар мухолифат танқидларига сабаб бўлди.