Ҳиндистон ғарбида юз берган темир йўл фалокати оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.

Поезд темир издан чиқиб кетиб, тоғ тунелининг деворига урилган.
Ройтерс ахборот агентлигига кўра , Ҳиндистон темир йўллари дунёдаги энг хавфли йўл ҳисобланмоқда. Бу ерда йилига 300 дан ортиқ поезд ҳалокатга учраётир.