Ройтер ахборот агентлигига кўра, 23 июнга ўтар кечаси Ғазо минтақасида содир этилган портлаш натижасида 4 фаластинлик ҳалок бўлган.

Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Фаластин манбалари Исроил танклари махаллий ахолига қарата ўқ узган, деб билдирмоқда. Исроил ҳарбийлари 23 июнга ўтар кечаси бу ҳудудда исроил танклари бўлмаганлигини таъкидламоқда. Исроил расмийлари фикрича, фаластинликлар эхтиётсизлик натижасида ўзларининг портловчи моддаларидан ҳалок бўлганлар.
БМТ, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Россия расмийлари Исроил ва Фаластинни тинчлик битими борасидаги музокараларни тўхтатмасликка чақирди.