Бугун Исроил аскарлари Ғазо минтақасида Хамас жангари гуруҳининг икки аъзосини отиб ўлдирди.

Ўтган ҳафта Хебронда Исроил ҳарбийлари Хамас раҳбарларидан бирини ўлдирган эди. Хамас гуруҳи бундан ўч олиш мақсадида бугун Исроил ҳарбий постига қарши ҳужум уюштирганини билдирди.
Исроил ҳарбий вакилига кўра, тўқнашув оқибатида бир Исроил аскари яраланган.
Айни пайтда, Исроил полицияси бугун Тел Авив яқинида портловчи моддалар ташиган икки фаластинликни ҳибсга олганини маълум қилди.