Бугун Тошкентда Эрк партияси бош котиби Отаназар Орипов, таниқли шоир Юсуф Жумаев ва бир қатор инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг етакчилари ва мустақил журналистлар баëнот қабул қилдилар.

Мазкур баëнотда ëзилишича, Европа Қайта Қуриш ва Тараққиëт банкининг май ойида Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишидан кейин Ўзбекистонда мустақил журналистлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларига қарши оммавий тазйиқлар бошланган. Шу жумладан, Ўзбекистон қамоқхоналарида камида икки маҳбус қийноқлардан нобуд бўлган.