Бугун Фаластин вакиллари Исроил хавфсизлик хизмати расмийлари билан учрашдилар.

Учрашувда Фаластин томони уч ой мобайнида Фаластин қуролли гуруҳлари исроилликларга ҳужум қилмаслик битимига келишлари эҳтимоли борлигини билдирди.
Исроил Ташқи ишлар вазири Силван Шаломга кўра, экстремистик гуруҳлар тугатилмагунча, Исроил ҳеч қандай муросага бормайди. АҚШ президенти Жорж Буш “Хамас” каби қуролли гуруҳлар тугатилиши керак, деб баёнот берди. Бироқ, Фаластин расмийлари АҚШ президентининг бу талабига норозилик билдирдилар.