Эрон расмийларига кўра мамлакатда икки миллион нашаванд-банги рўйхатга олинган.

Бу рақам мамлакат аҳолисининг қарийб уч фоизини ташкил қилиши таъкидланмоқда.
Эрон ҳукуматида ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи Муҳаммад Ризо Рахчамани шанба куни бу ҳақда билдираркан, Эрон бангилари орасида наша чекиш кенг тарқалганини ва героин истеъмол қилиш икинчи ўринда эканини алоҳида қайд қилди.
Эрон бангивор моддалар сотиладиган ва олиб ўтиладиган ҳудуд хисобланади.Афғонистонда етиштирилган бангивор моддалар Эрон ва Форс кўрфазидаги давлатлар орқали Европага етказилмоқда.
Кейинги йилларда Эронда бангилар сони кескин кўпайгани кузатилди.