Аргентинанинг собиқ харбий-денгиз кучлари зобити Рикардо Кавалло Испания ҳукуматига топширилди.

Ковалло Аргентинадаги харбий диктатура бошқаруви пайтида геноцид ва террорни амалга оширганликда айбланмоқда.
Кавалло бундан уч йил олдин Мексикада қўлга олинганди.
Маҳкама айбловига кўра Кавало 1977-78 йилларда мухолифат вакилларини ушлаб,қийноққа солиш билан шуғуланувчи махсус бўлимга раҳбарлик қилган.
Маҳкама жараëнига бундан олдин Чилининг собиқ президенти Пиночетни суд қилган Балтазар Гарсон бошчилик қилмоқда.
Аргентинадаги диктатура пайтида 30 минг киши ўлдирилган ва бедарак йўқолган.