Чехия Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ масъул ходими Карел Срба журналист Сабина Слонковага суиқасд уюштирмоқчи бўлганликда айбланиб 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Журналист Сабина Слонкованинг Чехия расмийлари орасидаги коррупция ҳақида ёзган мақолларидан кейин, мамлакат Ташқи ишлар вазири Карел Србани лавозимидан озод этган. Шундан сўнг Карел Срба журналистни ўлдириш учун қотил ёллаган. Қотил эса полицияга журналистга нисбатан уюштирилаётган қотиллик ҳақида хабар берган.