Ройтер ахборот агентлигига кўра, 30 июнга ўтар кечаси Исроил қўшинлари Ғазо минтақаси шимолидан олиб чиқилди.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик келишувига биноан, Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақаси ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидан олиб чиқилиши лозим. Бунинг эвазига Фаластин расмийлари бу ҳудудларни ўз назоратига олиши ва Исроилга нисбатан террорчилик ҳаракатлари содир этилмаслигини кафолатлаши кутилмоқда.
Хамас, Фатх ва Ислом жиҳоди ташкилотлари Исроилга нисбатан уч ойлик сулҳ эълон қилдилар. Бироқ Исроил расмийлари бу сулҳга ишонмасликларини билдирдилар.
АҚШ расмийлари эса Фаластин ҳудудидаги барча қуролли гуруҳлар тугатилиши лозимлигини баён қилдилар.