Бугун Бағдодда Америка ҳарбий машинаси портлатилди.

Портлаш сабаблари ҳақида аниқ маълумот берилмади.
Ройтер ахборот агентлигининг мухбири ҳарбий машина ва бир оддий автомобил ëниб ëтганини кўрганини айтди. Унга кўра, тўрт нафар Америка аскари яраланган.
Айни пайтда, бугун Бағдод аэропорти яқинида номаълум шахслар граната отгани оқибатида бир Америка аскари яраланди.
Кеча тунда Ироқнинг Фаллужа шаҳрида портлаш юз бергани оқибатида камида беш ироқлик нобуд бўлди ва тўрт киши яраланди.
1 майдан бери Ироқда коалиция кучларига қарши ҳужумлар оқибатида камида 22 АҚШ аскари ва олти нафар Британия аскари ҳалок бўлди.