Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос бугун Қуддусда Исроил Бош вазири Ариэл Шарон билан музокаралар олиб борди.

Мазкур музокаралар давомида Исроил қамоқхоналарида ушлаб турилган фаластинликларни озод этиш ва бошқа қатор масалалар муҳокама қилинди.
Айни пайтда, Исроил ҳарбийларининг билдиришича, бугун текширув нуқтасига ҳужум қилган бир фаластинлик отиб ўлдирилган.