Бугун Германияда мактаб ўқувчиси ўқ отар қурол билан ўз ўқитувчисини ярадор қилди ва кейин ўзини отиб ўлдирди.

Фожеа эрталаб Германиянинг Кобург шаҳридаги мактабларнинг бирида рўй берди. Хабар қилинишича, 16 яшар ўқувчи ўқ отар қурол билан синфга кирган ва отишни бошлаган. Унинг қўлидаги тўппончани олишга уринган ўқитувчи эса оёғидан яраланган. Шунга ўхшаш фожеа бир йил олдин Германиянинг Эрфурт шаҳрида ҳам рўй берган эди. Мактаб ўқувчиси 16 нафар синфдошини отиб ўлдиргани Германияда катта шов-шувга сабаб бўлган эди.