АҚШ Президенти Жорж Буш фикрича, Ироқда Америка аскарларига қарши ҳужумларни Саддам Ҳусайн тарафдорлари ҳамда Ироқнинг собиқ ҳукмрон Баас партияси фаоллари содир этмоқда.

Кеча Бағдодда олти нафар Америка ҳарбийси қўлбола портловчи мосламалардан яраланди. 1 май куни, яъни АҚШ раҳбари ҳарбий ҳаракатлар тўхтаганини расман эълон қилганидан бери Ироқда 25 Америка аскари ва 6 нафар Британия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.