Бугун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" расмийлари Тошкент-Пекин-Тошкент йўналишида ҳаво қатнови қайта йўлга қўйилганини маълум қилдилар.

Хитойда ўткир респиратор касаллиги тарқалгани боис ҳаво қатнови май ойидан буён Пекинга тўхтатилган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Канаданинг Торонто шаҳрини ғайриоддий пневмония хавфи бор шаҳарлар рўйхатидан олиб ташлади. Сўнгги 20 кун мобайнида Торонтада ўткир респиратор касаллиги билан боғлиқ янги холат қайд этилмаган. Шундай қилиб, ўткир респиратор касаллиги хавфи бор давлатлар рўйҳатида фақат Тайвангина қолди. Шунга қарамай, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, Тайванда ҳам хавфли вирус тарқалиши сезиларли даражада камайган.