Франция Миллия Ассамблеяси Бош вазир Жан-Пьер Раффарен таклиф этган нафақаларга оид ислоҳотлар дастурини қабул қилди.

Энди таклиф муҳокама учун Сенатга юборилади.
Янги дастурга кўра, нафақа олишдан олдин фуқаро илгаригидек, 37,5 йиллик эмас, 42 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Ушбу таклиф парламентда 156 соат давомида муҳокама этилди. Дастурга оид минглаб таклифлар қилинди ва ўзгартиришлар киритилди. Франция бўйлаб кўплаб норозилик намойишлари ўтказилди.
Социалистлар ва коммунистлар таклиф этилган дастурга қарши чиқдилар.