Фаластин қуролли гуруҳлари Исроил ҳукуматидан қамоққа олинган барча фаластинликларни озод этишни талаб қилмоқда.

Акс ҳолда Фаластин қуролли гуруҳлари Исроил билан уч ойлик муроса битимини бекор қилишларини билдирганлар,
Кеча Исроил ҳукумати қамоққа олинган 50 фаластинликни озод этган. Бироқ “Ислом жиҳоди” қуролли гуруҳи тарқатган баёнотда Исроилнинг бу ҳаракати жамоатчиликни алдаш учун қўлланилган харакат деб баҳоланади. Хабарларга кўра, бугун Исроил ҳарбийлари “Фатҳ” қуролли гуруҳига мансуб 12 кишини қамоққа олган.