Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигига кўра, Жанубий Корея бугун Шимолий Кореядан борган 21 қочқинни қабул қилди.

Уларнинг икки нафари Жанубий Кореяга денгиз орқали қайиқда етиб келган. 19 нафари эса Хитой ва Филлипин орқали қочиб ўтган. Барча қочқинларга сиёсий қочоқ мақоми берилди.
1953 йилдан бери Жанубий Кореяга Шимолий Кореянинг 3 мингдан ортиқ фуқароси қочиб ўтган.