АҚШда ишсизлар сони 6,4 фоизга етди.

Бу охирги 9 йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Биргина июн ойида 30 минг америкалик ишсиз қолган. Кузатувчиларга кўра, ишсизлик даражасининг ўсиши АҚШ иқтисодини таназзулдан чиқаришни қийинлаштиради. Хабарларга кўра, АҚШ меҳнат бозори иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи марта мана шундай таназзулни бошидан кечирмоқда.