Интерфакс ахборот агентлигига кўра, Чеченистоннинг Урус-Мартан туманида фугас бомбаси портлаши натижасида Россиянинг бир ҳарбийси ҳалок бўлган, бир аскар яраланган.

Грозний шаҳрида бомба портлаши натижасида бир милиция ходими нобуд бўлган, икки милиционер яраланган.