Оқ уй маъмурияти президент Жорж Буш Ироқдаги оммавий қирғин қуроллари ҳақидаги разведка маълумотларини бўрттириб кўрсатганини эътироф этди.

Шунга қарамай, Буш АҚШ қўшинларига Ироққа киришга буйруқ бериб, тўғри иш қилганини айтди:
“Саддам Ҳусайн жаҳон тинчлигига таҳдид этгани ва Қўшма Штатлар ўз иттифоқдошлари билан уни ҳокимиятдан четлаштириб, тўғри иш қилганига заррача ҳам шубҳам йўқ”, - деди Буш.
Бугун АҚШ марказий қўмондонлиги Ироқда Баас партиясининг собиқ юқори лавозимли амалдори Мезбон Ал-Хади коалиция кучларига таслим бўлганини, шунингдек собиқ Ички ишлар вазири Маҳмуд Ал-Аҳмад қўлга олганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳибсга олинган бу икки киши АҚШ ҳарбийлари томонидан қидирилаëтган собиқ Ироқ расмийлари руйхатида бўлган.