БМТ қошидаги атом энергияси бўйича халқаро агентлик бошлиғи Муҳаммад Эл-Барадей Эрон раҳбариятини мамлакатдаги ядровий иншоотларда қўшимча текширувлар ўтказилишига кўндириш учун яна музокаралар олиб борилиши кераклигини билдирди.

Расмий Теҳрон Эроннинг ядровий моддалар экспортига қарши жорий этилган эмбарго бекор қилинган тақдирдагина, бундай қўшимча текширув ўтказилишига рози бўлишини маълум қилди.
Вашингтон маъмурияти Эронни ядровий қуроллар яратишга уринаëтганликда айбламоқда. Эрон ўзининг ядровий дастури тинч мақсадларга, хусусан, атом энергияси ишлаб чиқаришга қаратилганини билдирмоқда.