Афғонистон президенти Хамид Карзай Покистон президенти Парвез Мушаррафга қўнғироқ қилиб, намойишчилар Покистоннинг Кобулдаги элчихонасига ҳужум қилгани учун узр сўради.

Покистон қўшинлари Афғонистон ҳудудларига кирганликда айблангандан кейин, кеча кўплаб афғонистонликлар Покистон элчихонасига бостириб кириб, элчихона биносига зарар етказишди.
Яқинда Карзай Покистонни Афғонистон ички ишларига аралашмаслик ҳақида огоҳлантирган ва президент Мушаррафдан у нима сабабдан Афғонистон ҳукуматини танқид этганини тушунтириб беришни талаб қилган эди.