Ироқнинг турли сиёсий гуруҳлар вакилларидан таркиб топган ўтиш даври ҳукумати эртага ўзининг биринчи учрашувини ўтказади.

Янги ҳукуматга 25-30 нафар ироқлик киритилган. Уларнинг аниқ сони ва исмлари ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Хабарларга кўра, Ироқнинг АҚШлик маъмури Пол Бремер эртага ҳукумат аъзолари исмларини маълум қилади.
Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг бу Ироқ тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлади.